Тошкентда 2 та йўл таъмирлаш учун ёпилмоқда
Бу ҳақда шаҳар матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, пойтахтда ТХАЙ ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан қуйидаги йўлларда 19 мартдан бошлаб автомобиль ҳаракати тўхтатилади:
– “Компас” СКМ ёнидаги йўл қисми;
– Халқа йўлининг Тантана кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчасига бурилиш қисми.
“Тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фодаланиш тавсия этилади”, дейилади расмий хабарда.








