Абрамович Британияга қайта олмайди – Буюк Британия ташқи ишлар вазири
Шунингдек, у рус бизнесменларига қарши санкциялар ҳақида гапирди.

Буюк Британия рус олигархларига қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилмайди. Бу ҳақда бирлашган қироллик ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу жуда қийин. Олигархлар Владимир Путинга ҳозирги ҳаракатларини амалга оширишга имкон берди”, – деган у.
Шунингдек, унинг фикрича, “Челси” собиқ хўжайини Роман Абрамовичнинг қачондир Британияга қайтиши эҳтимоли жуда кам.
Буюк Британия сўнгги бир ойда аксарият Россия бизнесменларига қарши санкция жорий этди. Улар орсида Роман Абрамович, Алишер Усмонов, Михаил Фридман ва бошқа миллиардерлар бор.
Аввалроқ Британия ҳукумати “Челси” мухлисларидан Абрамович номини айтмасликка чақиргани тўғрисида хабар берилганди.








