“Anonymous” Россия Федерациясининг давлат сайтларига “уруш” эълон қилди
Хакерлар ҳукуматнинг расмий веб-сайтларига мисли кўрилмаган ҳужумлар бошлади.

“Anoynmous” хакерлар гуруҳи Россия ҳукуматининг расмий веб-сайтларига ҳужумлар бошланганини эълон қилди.
Улар, шунингдек, Россия ва Беларусь расмийлари, давлат оммавий ахборот воситалари, банклар, касалхоналар, аеропортлар, компания ва россияпараст “хакерлик гуруҳлари”нинг 2500 дан ортиқ веб-сайтларини бузиб ташлаганини Тwиттер саҳифаларида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Anonymous” “Роскомнадзор” маълумотлар базасини эълон қилган эди.








