“SpaceX” ракетаси орбитага 53 та янги “Starlink Internet” сунъий йўлдошини олиб чиқди
“SpaceX” компанияси Ер аҳолисини дунёнинг барча қисмида интернет билан таъминлаш учун уларнинг сонини 12 мингтага етказмоқчи.

“Falcon 9” оғир юк ташувчиси “Starlink” тизимига тегишли 53 та мини-сунъий йўлдошнинг навбатдаги партиясини фазога учирди. Парвоз Флорида штатида амалга оширилди.
Бу “Starlink” лойиҳаси доирасида космосга учирилган Интернет-сунъий йўлдошларнинг 42-партияси ҳисобланади.
Келажакда “SpaceX” компанияси ушбу турдаги яна 12 мингта сунъий йўлдошни космосга жойлаштиришни режалаштирган. Лойиҳага киритилган сармоянинг умумий ҳажми 10 млрд долларга баҳоланмоқда.








