Эртага Тошкентнинг яна 2 та кўчаси вақтинча ёпилади
Бешёғоч ва Олмазор кўчаларида автомобиллар ҳаракати 9 соатга чекланади.

“Наврўз” байрами ўтказилиши муносабати билан 21 март куни соат 06:00 дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида пойтахтнинг Бешёғоч ва Олмазор кўчаси қисман ёпилади:
– Беш ёғоч кўчаси Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган оралиқда;
– Олмазор кўчаси И.Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган оралиқда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
“Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида фуқароларимиз айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин”, дейилади расмий хабарда.
Аввалроқ Тошкентининг Алишер Навоий кўчасида автомобиллар ҳаракати тўхталилгани хабар қилинганди.








