Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги “Ховособод” божхона пости қайта тикланди
Мазкур божхона пости пандемия сабаб ёпилган эди.

2020 йил март ойида бутун дунёда пандемия эълон қилинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасидаги чегара божхона постлари вақтинчалик фаолиятини тўхтатган эди.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудида жойлашган “Ховособод” чегара божхона пости фаолияти қайта тикланган.
Ҳозирда карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинган ва ўзаро бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликларга барҳам берилмоқда.








