Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирига табрик йўллади

Бу икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллини муносабати билан амалга оширилган.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирига табрик йўллади

 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.


“Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини мисли кўрилмаган юксак  стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқдик ҳамда халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамладик.


Бугун Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги очиқлик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш, бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш тамойиллари асосида фаол ривожланмоқда.


Амалий ҳамкорлигимизнинг барча муҳим йўналишларида яқин ва доимий мулоқот қилиш имконини берувчи ноёб, самарадорлигини исботлаган механизмларга асос солинди.


Ўзаро савдо рекорд кўрсаткичларга етди. Кенг кўламли саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда. Гуманитар ҳамкорлик ривожланмоқда, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат ва таълим соҳаларидаги алоқалар кенгаймоқда.


Биз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида бундан буён ҳам изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятидамиз.


Сизга мустаҳкам соғлик ва давлатчилик фаолиятингизга янги муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман”, деб ёзилган Ўзбекистон Президенти табригида.

 

Ўз навбатида, Россия Президенти ҳам Шавкат Мирзиёевга ўз табригини йўллаган.

 

“Ўтган ўн йилликлар мобайнида Россия ва Ўзбекистон томонидан барча йўналишларда сермаҳсул ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўпланди, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида конструктив шериклик, минтақавий хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлга қўйилди.


Россия-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини бундан буён ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашимизга ишонаман. Бу, ҳеч шубҳасиз, дўст халқларимизнинг манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадларига мосдир.


Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса фаровонлик ва равнақ тилайман”, дейилган Владимир Путин табригида.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирига табрик йўллади | Zamon.uz