Самақандда боғча тарбиячиси болаларни шприц билан қўрқитиб келгани айтилмоқда
Мазкур ҳолат юзасидан Zamon.uz мухбири ўрганиш олиб бормоқда.

Айтишларича, Самарқанд шаҳридаги “Golden Kids” хусусий боғчасида тарбиячи болаларни ухлатиш ва гапини ўтказиш учун зулм қилиб келган. Ота-оналар тарбиячи болаларга шприц игнасини тиқиб, азоблаб келганидан шикоят қилишган.
Ҳозирча ҳолат бўйича расмий маълумот берилмади. Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.








