Шимолий Корея тонгда ҳаммани безовта қилди
Сариқ денгиз томонга снаряд отилгани айтилмоқда.

КХДР Сариқ денгиз томонга реактив тизимлардан ўт очди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан 07:20 атрофида Шимолий Кореянинг Пхёнан-Намдо провинциясидан бир соат оралиғида 4 дона снаряд отилган. Жанубий Корея ҳарбийлари уни реактив ўт очиш тизимларидан отилганини тахмин қилмоқда.
Корея республикаси мудофаа вазирлиги армия шай ҳолатда эканини ва вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилган. Ушбу воқеадан кейин Сеулда миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказилган.
Аввалроқ Шимолий Корея мувафаққиятсиз ракета синовини ўтказгани хабар қилинганди.








