Украинадаги жангларда 6 нафар журналист ҳалок бўлди
Шунингдек, 2 нафар мухбир рус ҳарбийлари томонидан ўғирлаб кетилган.

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг ҳисоботига кўра, Россиянинг Украинага қарши тажовузи бошланганидан буён 6 нафар журналист рус босқинчилари томонидан ўлдирилган.
8 журналист яраланган, 2 мухбир рус аскарлари томонидан ўғирлаб кетилган.
Шунингдек, россиялик хакерлар 2, 3 ва 17 март кунлари Украина оммавий ахборот воситалари сайтларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.
1, 2, 14 ва 16 март кунлари Россия босқинчилари Украинадаги телестанцияларга ракета ва бомбали ҳужумларини уюштиришган.








