“Anonymous” хакерлар гуруҳи “Nestle” сайтини бузиб киришди
Электрон почта, пароллар ва бизнес мижозларнинг маълумоти оммага ошкор қилинган.

“Anonymous” хакерлари Россияни тарк этишдан бош тортган “Nestle” компаниясининг маълумотлар базасини бузиб кирди. Бу ҳақда улар ўзларининг Твиттер саҳифасида маълум қилган.
“Anonymous” жамоаси дунёдаги энг йирик “Nestle” озиқ-овқат компаниясининг маълумотлар базасини эълон қилди. 10 ГБ электрон почта маълумотлари, пароллар ва “Nestle” мижозлари ҳақида маълумотлар ошкор қилинди, деб ёзган улар.
Хакерлар бир кун аввал компанияларга Россиядаги бизнесларини тугатишлари учун 48 соат вақт берганди.








