АҚШ табиий офатлардан азият чекмоқда
Техас ва Оклахома штатларига вайронкор торнадо ёпирилган.

АҚШнинг Техас ва Оклахома штатлари юз берган торнадолардан жиддий зарар кўрди.Табиий офат оқибатида камида тўрт киши жароҳат олди, кўпчилик электр таъминотисиз қолди. Мактаб бинолари, уйлар ва бошпаналар вайрон бўлган.
Техаснинг Жексборо шаҳридаги вайрон бўлган уйдан тўрт киши қутқариб олинди. Президент Байден торнадодан жабр кўрган штатларга ёрдам кўрсатишни буюрди.
Ҳусоб-китобларга кўра, бўрон пайтида камида 60-80 та уй вайрон бўлган. Техасда 67 минг, Оклахомада мингдан ортиқ абонент электрсиз қолмоқда.








