Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова вафот этди
Актриса 83 ёшда оламдан ўтган.

Бугун, 22 март куни Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Kun.uz” нашри хабар берди.
Актриса 1939-йил 21 апрелда Хоразм вилоятида туғилган. 1963 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. 1959 йилдан бошлаб Муқимий театрининг актрисаси бўлиб ишлаган.
Марям Ихтиёрова ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” каби унвонлар ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.








