Россиянинг “Meridian–M” сунъий йўлдоши фазога учирилди
Унинг вазифаси разветка самолётларининг алоқасини таъминлашдан иборат.

Бугун, 22 март куни Россиянинг “Meridian–M” алоқа сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди. Бу ҳақда Федерация Мудофаа вазири хабар берди.
Космик кема Москва вақти билан 15:48 да Плесецк космодромидан учирилган. Тўққиз дақиқадан сўнг Fregat ва Meridian–M сунъий йўлдошидан иборат жанговар каллак ракетадан ажралиб чиққан.
“Meridian–M” сериясидаги сунъий йўлдошларнинг мақсади Шимолий денгиз йўли ҳудудида денгиз кемалари ва разведка самолётларининг қирғоқ ва ерости станциялари билан алоқасини таъминлашдир. Шунингдек, қурилмалар Сибир ва Узоқ Шарқнинг шимолий ҳудудларида сунъий йўлдош алоқа стансиялари имкониятларини кенгайтириш учун зарур.








