Ўзбекистон

Умрини йўлда ўтказаётганлар

Бугун, 22 март – Халқаро ҳайдовчилар куни. Бу касб эгалари оиласи дийдорига тўймай, иш ташвиши билан узоқларга йўл олади.

Умрини йўлда ўтказаётганлар

 

Ҳайдовчи Жасурбек Турсуновнинг умри деярли кўчада ўтади. Бир ойнинг ўн кунини оиласи, фарзандларига бағишлай олади. Мана 5 йилдирки, унинг кунлари йўлда ўтяпти. Ҳар бир ишнинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Қаҳрамонимиз касб машаққати ҳақида шундай дейди:

 

“Ҳайдовчилик менга бобомдан мерос. Ишим менга ёқади — бундан фахрланаман. Шундай кезлар бўлганки, йўллар ёпилиб, совуқда қолиб кетганман. Машинанинг ичида кўп вақт қолиб кетишга тўғри келган. Кўпинча бир ой, баъзан бундан ҳам кўп, масалан, 45 кунлаб йўл юраман. Уйимда эса 1 ҳафта – 10 кун бўламан. Тўғри, қийин, яқинларим, фарзандларимни соғинаман. Улар ҳам мени соғинади. Лекин на илож, оилани боқиш керак”.

 

Қаҳрамонимиз касби орқали кўп мамлакатларда ҳам бўлган:

 

“Европадан бошқа анча мамлакатларни кўрдим. Туркия, Россия, Грузия, Озарбайжон – шулар жумласидан. Одамлар пул сарфлаб, чет давлатларга чиқади. Мен эса ишим баҳона саёҳат қиламан. Мана, бугун кечга яна Туркияга йўл оламан”.

 

Ҳайдовчиларни қийнайдиган энг катта муаммо – уйқу ва йўлнинг ёмонлиги. Улар узоқ сафарга отланганда бу муаммога қандай ечим излайди?


“Эрталаб юраман, кеч тушиши билан автотураргоҳларда тўхтаб, албатта, ухлаб оламан. Йўллар баъзан муз бўлади: унинг ‘кайфияти’га қараб юриш жуда қийин. Шундай пайтлар бўлганки, юкни тезроқ элтиб бериш учун муз устида кетишга мажбур бўлганман. Лекин йўлда таваккал қилиш хато. Чунки хато қилдингизми, кечирилмайсиз”.

 

“Фура”даги масаллиқларни кўриб ажабландим. Менимча, йўлда тўхтаб, ўзлари ўчоқ қуриб, овқат қилса керак, деган хаёлга бордим. Лекин ундай бўлиб чиқмади:

 

“Камазда газ, қозон-товоқ бор. Хоҳлаганимда, бирон жойда тўхтаб, ўзим овқат пишираман. Совуқда ўтин териб, ўчоқ қидиришим шарт эмас. Жойи келади, чегараларда кунлаб навбат кутаман. Шундай пайтда овқат тайёрлаб еявераман. Кўпинча чарчоқни кучидан эриниб, ошхоналарда овқатланиб ҳам тураман”.

 

Бизга оддий ва осон туйилган касбнинг фахрланарли ва биз билмаган машаққатлари бор. Ҳайдовчиларимизни байрам билан табриклаб, ҳамиша йўллари равон бўлишини тилаб қоламиз.

 

Муaллиф: Равшана Каримова

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Умрини йўлда ўтказаётганлар | Zamon.uz