Ўзбекистон

Дунёда бўлаётган воқеалар натижаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги учун аниқ чора-тадбирларни белгилаб олишимиз зарур – Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Дунёда бўлаётган воқеалар натижаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги учун аниқ чора-тадбирларни белгилаб олишимиз зарур – Шавкат Мирзиёев

 

Бугун, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

– Коронавирус пандемияси пайтида ҳамма соҳаларни оғир шароитдан олиб чиқиш бўйича қарорлар қабул қилганимиз ўз натижасини берди. Ҳозирги вазиятда ҳам хавф-хатарларни олдиндан кўра билишимиз керак. Дунёда бўлаётган воқеалар натижаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги учун аниқ чора-тадбирларни белгилаб олишимиз зарур. Айниқса, тадбиркорларга енгиллик яратиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак, – деди давлат раҳбари.

 

Шундан келиб чиқиб, йиғилишда иқтисодиёт ривожининг бугунги ҳолати таҳлил қилинди ва қўшимча чоралар белгиланди.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тадбиркорлар билан кунлик мулоқот ўрнатиб, уларнинг лойиҳалари, ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Тармоқ ва ҳудудларда кунлик мониторинг ўрнатиб, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўриш вазифаси қўйилди. Тадбиркорлик субъектларига айланма маблағаларини тўлдириши учун револьвер кредит бериш тизимини янада соддалаштириш зарурлиги айтилди.

 

Президент экспорт масаласига ҳам тўхталиб, экспортчи корхоналарнинг транспорт-логистика масалаларини ҳал қилиб бориш, уларнинг транспорт харажатларини қисман қоплаш амалиётини кенгайтириш бўйича кўрсатма берди.

 

Маълумки, бугунги кунда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда муаммолар кузатилмоқда ҳамда уларнинг нархи сезиларли ошмоқда. Шу боис, Вазирлар Маҳкамасига ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадбиркорларга кўмаклашиш орқали аҳоли талабини қондириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди. Шунингдек, инфляция даражасини камайтириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларга тезроқ қайтишини таъминлаш Ҳукуматнинг асосий вазифаси экани яна бир бор қайд этилди.


Марказий банкка ташқи валюта бозоридаги ноаниқ вазиятни инобатга олган ҳолда, ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда эҳтиёткорона ёндашувни қўллаб бориш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда ички валюта бозоридаги ҳолатни кунлик кузатиб, тадбиркорларни, умуман, халқимизни жорий вазият, кутилаётган ўзгаришлар ва кўрилаётган чоралар ҳақида хабардор қилиш кераклиги таъкидланди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.