Россияннинг 40 дан ортиқ дипломатлари Польшадан “қувилиши” мумкин
Улар жосусликда айбланмоқда.

Польша 40 дан ортиқ Россия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Польша махсус хизматлари вакили Станислав Жариннинг сўзларига кўра, Польшадан чиқиб кетиши талаб қилинган 45 дипломат рўйхати шакллантирилган. Бунга сабаб қилиб уларнинг Варшавага қарши разведка фаолияти олиб боргани кўрсатилган.
Ушбу махсус рўйхат Польша ички хавфсизлик агентлиги томонидан шакллантирилган ва мамлакат ТИВга юборилган. Ўз ўрнида Россия элчиси Сергей Андреев ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда РФнинг Варшавадаги элчихонасида 60 дан ортиқ ходим хизмат қилади. Кремль бу хабарларга жавобан Польша ҳаракатлари жавобсиз қолмаслигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россия депутатларига қарши санкция жорий этиши тўғрисида хабар берилганди.







