Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим шартларини белгилаб берди
Президент бошчилигидаги бугунги йиғилишда соҳага доир бир қатор вазифалар қўйилди.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш масалалари - Президент Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътибори ва алоҳида назорати остида. Бугун давлат раҳбари бу борада навбатдаги йиғилиш ўтказди ва муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов маълум қилди.
Хусусан, иқтисодий комплекс раҳбарлари олдига жаҳон иқтисодиётидаги вазиятнинг салбий таъсирини камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инфлясияни жиловлаш, истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш, инвестисиялар, экспорт ва бошқа соҳаларга доир қатор вазифалар қўйилди.
Ушбу топшириқлар ҳақида батафсил маълумотни Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, молия вазири Тимур Ишметов, инвестисиялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов берган интервюлардан билиб олишингиз мумкин.








