Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

 

Бугун, 23 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 


Учрашувда Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган.

 

Илгари эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида шериклик алоқалари ва кооперация ривожланаётганининг илк муҳим натижалари мамнуният билан қайд этилган.

 

Маълум қилинишича, ўзаро савдо ҳажми ортиб, номенклатураси сифатли кенгаймоқда, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бугун Тошкент вилоятида янги “Чирчиқ” технологик парки қўшма лойиҳасига старт берилди.

 

Гуманитар йўналишда, шу жумладан таълим ва маданият соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.


Шунингдек, суҳбатда саноат кооперацияси, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, фармацевтика ва туризм соҳаларида лойиҳаларни янада илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.


Турли даражалардаги фаол мулоқотларни ва “йўл харитаси” асосида биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди | Zamon.uz