АҚШ БМТдан Шимолий Корея “масаласи”ни кўриб чиқишни сўради
Эртага КХДР ракеталари билан боғлиқ вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ БМТдан Шимолий Кореянинг ракета учириши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишни сўради. Албания, Буюк Британия, Ирландия, Норвегия ва Франция мамлакатлари ҳам ушбу мурожаатга қўшилган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ушбу масалани эртага, 25 март куни кўриб чиқиши кутилмоқда.
Жанубий Корея ҳарбийларининг маълум қилишича, бугун Шимолий Корея томонидан 12-синов ракетаси учирилган. Унинг парвоз баландлиги 6200 метрдан ошган. Бундан ташқари, КХДР 27 фервраль куни ва 5-март санасида қитъалараро баллистик ракета тизимини синовдан ўтказган.
Аввалроқ Жанубий Корея давлати Пхеньяга жавобан реката учиришни бошлагани хабар қилинганди.








