Жаҳон

Австралия ҳам рус дипломатларини чиқариб юбориши мумкин

Аввалроқ Польша шундай йўл тутганди.

Австралия ҳам рус дипломатларини чиқариб юбориши мумкин

 

Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пейен Россия дипломатларининг мамлакатдан чиқариб юборилишини истисно этмади. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди. Вазирнинг сўзларига кўра, бу Украинадаги вазият билан боғлиқ.

 

"Биз ҳеч қачон Украина инқирозига дипломатик ечим топишдан тўхтамаганмиз. Бунинг учун мулоқот имкониятларини сақлаб қолиш муҳим", — деган Пейн. Унинг қўшимча қилишича, РФ элчисининг чиқариб юборилиши эҳтимоли сақланиб турибди. Шу билан бирга дипломат Россия билан тўғридан-тўғри алоқа каналларини сақлаб қолиш муҳим эканини қайд этган. Элчихона эса ана шундай каналлардан бири ҳисобланади.

Ўз навбатида Россия дипломатик ваколатхонаси ҳолатга изоҳ берар экан, бу каби баёнотлар биринчи марта берилмаётганини маълум қилган. "Канберрага Москва билан мулоқот канали керакми-йўқми — буни ҳал қилиш вақти келди", — деган РФ элчиси Алексей Павловский.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша 45 рус дипломатининг мамлакатни тарк этишини талаб қилганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Австралия ҳам рус дипломатларини чиқариб юбориши мумкин | Zamon.uz