Ўзбекистон

Милиционер, шифокор ва тадбиркор: Ўзбекистоннинг баланд бўйли бўйдорлари

Фарғона шаҳри кўчаларида бўйи 2 метр-у 20 сm бўлган Ички ишлар ходимини кўрган одамнинг юзига табассум югуради. Дарҳол, у билан расмга тушишга ошиқади.

Милиционер, шифокор ва тадбиркор: Ўзбекистоннинг баланд бўйли бўйдорлари

 

ИИО ходими Шерзод Сирожиддинов болалигидан бокс билан шуғулланган. Унинг иш топишида ҳам бўйининг узунлиги ёрдам берган. 

 

Узун бўйли бу йигит ўша пайтлари Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Президент давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худайбергеновнинг эътиборини тортади. Шундан сўнг у органга ишга қабул қилинади.

 

Аммо бўйи жуфтини топишда бироз қийинчилик туғдирган. Ота-онаси ўғлига мос келин қидириб, нақд бир йилдан ортиқ совчиликда юрган. Излай-излай охири Шерзод Сирожиддинов бахтини Марғилондан топади. Унинг турмуш ўртоғи Раҳима Сирожиддинованинг бўйи 1 метр-у 86 сантиметр. 

“Бўйимнинг узунлиги кўпинча яхшилликка хизмат қилади. Уй ишларида қўл етмас жойларни артишда, айниқса. Халақит қилган кезлари ҳам бўлади. Масалан, эшикдан кирётганимда ёки машинага ўтираётганимда ноқулайлик туғдиради. Ҳаттоки, бозордан ўзимга лойиқ уст-бош ва оёқ кийим тополмайман. Ҳаммасини тиктираман” , — дейди қаҳрамонимиз. 

 

Шерзод Сирожиддинов ҳозирда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси патрул пост хизмати биринчи батальони 3-отрядида сафдор ходим. Ҳуқуқбузарлар билан курашишда ҳам унга бўйи ёрдам беради. Улар қочадиган бўлса, Шерзод тезда ушлайди.

Яна бир бўйдор йигитни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар бўлимида учратиш мумкин. Қаҳрамонимиз бу ерда кичик илмий ходим бўлиб ишлайди. 

 

Пискентлик Отабек Тўйчиев 30 ёшда. Унинг бўйи 2 метр-у 5 cm.

 

Отабекка бўйи ҳаётдаги жуфтини топишда халақит бермаган. Аммо у ҳам Шерзод каби уст-бош ва оёқ кийим топишда қийналади. Иш столида ҳам узунлиги бироз ноқулайлик туғдиради.

 

"Абу-Сахий" бозоридаги дўконларнинг бирида бўйи 2 метр-у 5 cm бўлган тадбиркор (сотувчи) йигитни учратишингиз мумкин. Иш фаолиятида унинг бўйи ҳар доим яхшигина қўл келган. Ўзини сир тутишни хоҳлаган бу қаҳрамонимиз харидорларга юқоридаги буюмларни ҳеч бир ёрдамсиз бемалол олиб беролади.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.