Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди

Учрашувда савдо, инвестиция ва қишлоқ хўжалиги масалалари муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди

 

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Маълум қилинишича, юқори даражадаги меҳмон БАА Президенти Шайх Халифа ол-Наҳаён, Абу-Даби амирлиги Валиаҳд шаҳзодаси, БАА Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад ол-Наҳаён ва мамлакат Бош вазири, Дубай Амири Муҳаммад ол-Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.


Вазир хорижий бизнеснинг мамлакатимизга бўлган катта қизиқишини яна бир бор тасдиқлаган Тошкент форумининг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган.


Учрашувда амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновациялар, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика ва транспорт соҳаларида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган. “Яшил” энергетика соҳасидаги ҳамкорлик натижилари юқори баҳоланган. 

 

Таъкидланишича, “Masdar” компанияси мамлакатимиз ҳудудларида фотоэлектрик ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича қатор йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.


Инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор тармоқларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди | Zamon.uz