Самарқандда Сурияга кетмоқчи бўлган 8 нафар шахс ушланди
Улар ижтимоий тармоқда террористик материаллар муҳокама қилинадиган гуруҳ аъзоси бўлишган.

ДХХнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида террористик ташкилот ғояларини қўллаб-қувватлаб келган 12 нафар фуқаро қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Пастдарғом туманида яшовчи шахс ижтимоий тармоқда 12 нафар маҳаллий фуқародан иборат виртуал гуруҳ тузиб, унда террористик ташкилотга тегишли материалларни мунтазам тарқатиб келган.
Шундан сўнг гуруҳ аъзоларидан 8 нафари Суриядаги ХТТ сафига қўшилиш учун мамлакатдан чиқиб кетишни режалаштирган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекстон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








