Хоразмда ҳоким ўринбосари 12 минг доллар пора билан ушланди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ҳазорасп туманининг ҳоким ўринбосари 12 минг доллар пора билан қўлга олинган.
Маълум қилинишича, ходим мансаб мавқеидан фойдаланиб, “Қиртепа” маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган тураржой биноларини бузмаслик ва ушбу маҳалладаги 18 сотих ер майдонини қурилиш учун ажратиб бериш эвазига фуқародан 12 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








