Гулистондаги МЧЖ раҳбарларидан бири ресторанда пора билан ушланди
У ФВВ тизимига ишга киритиш эвазида фуқародан 800 доллар миқдорида пул талаб қилган.

ДХХ ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ФВВ тизимига ишга киритиш эвазига 800 доллар миқдорида пора олган МЧЖ раҳбари қўлга олинди.
Маълум қилинишича, раҳбар ўзининг Сирдарё вилояти ФВБда ишлайдиган танишлари орқали фуқарони ишга жойлаштирмоқчи бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Хоразмда ҳоким ўринбосари 12 минг доллар пора билан ушланганди. У 18 сотих ер майдонини фуқарога тураржой қуриш учун ажратиб бермоқчи бўлган.








