Ўзбекистон

Мен Маданият вазирлиги ишини қониқарсиз деб топаман – Бахтиёр Сайфуллаев

Сенат мажлисида Озодбек Назарбеков бошчилигидаги вазирлик фаолияти кескин танқид қилинди.

Мен Маданият вазирлиги ишини қониқарсиз деб топаман – Бахтиёр Сайфуллаев

 

Жорий йилнинг 25 март куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Бу хақда Сенат ахборoт хизмати хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, мажлисда маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш борасида олиб борилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ахбороти эшитилган.


Муҳокамалар жараёнида соҳада амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги таъкидланган. Жумладан, вазирлик тизимида олий маълумотли малакали кадрлар тақчиллиги жойларда маданият соҳасида давлат сиёсатининг самарали олиб борилишига, белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.


Вазирлик тизимидаги 826 та маданият марказининг 436 тасида бино ва иншоотлар билан боғлиқ муаммолар борлиги туфайли улар самарали фаолият олиб бормаяпти.

 

Биргина Хоразм вилоятида 2019 – 2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган маданият марказларининг манзилли рўйхати доирасидаги 28,0 млрд сўмлик ишлар бажарилмаган.

 

Собиқ маданият вазири, қўмита раиси Бахтиёр Сайфуллаев маданият вазирлиги тизимини танқид қилган: “Тизим бўлмагандан кейин натижа кўринмайди. Икки йилдан бери кутамиз, янги вазир, ўзига келиб олсин, ўргатмайлик дедик ва ниҳоят чегарага етиб келдик”.


Сенатор Сайфуллаев Маданият вазирлиги тизимида олий маълумотли кадрлар етишмаётганини танқид қилиб, билимсиз ходимларни четлаштириш таклифини билдирган.

 

“Вазирни уялтираётган, вазирнинг оёғидан тортаётган, вазирликни шарманда қилаётган мана шунақа ходимлар”, — деган у.


Эътирозларга жавобан Назарбеков маълум муддат вазирлик тизимидаги ходимлар маоши кескин тушиб кетгани ортидан ходимларда ишчанлик қобилияти пасайганини, аммо ҳозирда вазият ижобий ҳал этилганини маълум қилган.

 

“Ўша пайтларда нафақат талаб қилсам, ҳатто, сал қовоқ солиб, қаттиқ гапирсам ҳам кетиб қолаётганди, ходимлар. Ўзи зўрға юришганди”, — дейди вазир.

 

Унинг айтишича, ҳудудларда давлат-хусусий шерикчилик асосида маданият марказлари ва истироҳат боғлари ташкил этиш, уларга туман/шаҳар марказларидан жой ажратиш белгиланган. Аммо ишни амалга оширишда тўсиқлар мавжуд.

 

Қўмита раиси вазирлик Сенат билан бамаслаҳат иш олиб бормаганини, мавжуд муаммоларни бартараф этишда ёрдам сўрамаётганини, берилаётган имкониятлардан фойдаланолмаётганини таъкидлаган.


Йиғилиш сўнггида қўмита раиси томонидан мутасаддиларга бир кун муддат ичида муаммолар ечимига қаратилган таклифларни бериш талаби қўйилган.

 

“Ҳозир қатъий қарор қабул қила олмайман. Мен маданият вазирлиги ишини қониқарсиз деб топаман”, — дея йиғилишга якун ясаган Сайфуллаев.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Мен Маданият вазирлиги ишини қониқарсиз деб топаман – Бахтиёр Сайфуллаев | Zamon.uz