Рамзан Қодиров АҚШни “иқтисодий вампир” деб атади
Президент Байденни эса “эскирган ковбой” деб номлаган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Телеграмдаги каналида Қўшма Штатларни “иқтисодий вампир”, мамлакат президенти Жо Байденни эса “қари ковбой” деб атади.
“Америка Қўшма Штатлари – иқтисодий вампир. Байден – Пентагоннинг узоқ муддатли ваҳшийликларини ёритувчи ҳарбий жиноятчи. Ўз мамлакатларингизни қутқаринг. Бир ахмоқ ковбой мамлакатни бузишига йўл қўйманг”, деб ёзган у.
Шунингдек, Қодиров Европа давлатлари раҳбарларига ҳам мурожаат қилган.
“Европа давлатлари раҳбарлари, вазиятга ҳушёр баҳо беринглар, бу давлатнинг тепасида очиқдан-очиқ жанжал турган бир пайтда сизда Америка зулмидан қутулиш учун ажойиб имконият бор”, деган Чеченистон етакчиси.








