Жаҳон

Европанинг Россия энергиясидан воз кечиши Кремлда ваҳима уйғотмоқда – Шольц

Германия канцлери Европа давлатларининг энергия соҳасида тўлиқ мустақил бўлиши учун қанча вақт кетишини айтди.

Европанинг Россия энергиясидан воз кечиши Кремлда ваҳима уйғотмоқда – Шольц


Европа Иттифоқи давлатларининг Россиядан нефт, газ ва кўмир сотиб олишни кескин тўхтатаётгани Федерация ҳукуматида ваҳима уйғотмоқда. Германия канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, энергия сотиш Кремль учун жуда муҳим.

 

Немис сиёсатчиси Олаф Шольц Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Европанинг энергия соҳасида бутунлай мустақил бўлиши учун беш йил вақт кетишини тахмин қилган.

 

Германия шу йил охиригача Россиядан нефт ва кўмир импорт қилишни тўхтатиши керак. Бироқ газдан воз кечиш кўп вақт талаб этади. Иқтисодиёт вазири Хабекнинг сўзларига кўра, бу жараён камида 2024 йилнинг ўрталаригача давом этади.

 

Ҳозирда АҚШ Европа Иттифоқига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Келишувдан мақсад Европа Иттифоқининг Россия табиий газига қарамлигини камайтиришдир.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европанинг Россия энергиясидан воз кечиши Кремлда ваҳима уйғотмоқда – Шольц | Zamon.uz