Ўзбекистонда апрель ойида 1700 та тиббиёт пункти ташкил этилади
Бу ҳақда Президент бошчилигидаги видеоселекторда маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги бугунги видеоселекторда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар кун тартибига қўйилди.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасида апрель ойида қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланди:
— 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;
— ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;
— 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.
Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.
Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.








