Андижонда “Нексия–3”ни дарахт босиб қолди
Ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди.

Ижтимоий тармоқда Андижонда кучли шамол сабабли дарахт “Нексия–3”ни босиб қолгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бугун, 29 март куни Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасида кучли шамол эсиши сабаб йўл четидаги дарахт ағдарилган ва “Нексия–3” русумли автомашинанинг олд қисмини босиб қолган.
Ҳодиса оқибатида транспорт воситасининг олд оянасига зарар етган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.








