Ўзбекистон

"Дунё янада одил бўлиши мумкин"

Эрдўғоннинг дунё тилларига таржима қилинган китоби ўзбек тилида ҳам чоп этилди.

"Дунё янада одил бўлиши мумкин"

 

Бугун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон расмий ташриф билан юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда. Ушбу олий даражадаги ташриф арафасида Эрдўғоннинг "Дунё янада одил бўлиши мумкин" (Daha Adil Dünya Mümkün) номли китоби иккинчи бор ўзбек тилида нашр этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Китобни ўзбекчага ўгирган таржимон Маъруфжон Йўлдошевнинг айтишича, "Дунё янада одил бўлиши мумкин" китоби биринчи марта президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи олдидан ўзбек тилига таржима қилиниб чоп этилган эди. Яқинда эса "Янги аср авлоди" нашриёти чекланган миқдорда чиққан китобни кўп нусхада нашр қилишни таклиф қилди.

 

Китобда дунё бўйлаб кузатилаётган адолатсизлик, миграция инқирози, халқаро терроризм, исломофобия, сиёсий мунофиқлик каби иллатлар хусусида сўз юритилади.  Асарда «Бугун инсоният учун энг зарур қадрият бу – адолатдир» деган ғоя илгари сурилади.

 

"Мурғак болалар ўлдирилаётган дунёда ҳеч ким ўзини айбсиз дея олмайди", — деб ёзади муаллиф.

 

Эрдўғон курраи арздаги жиддий муаммоларни санар экан, БМТ уларни ҳал этишга ожизлик қилаётганига эътибор қаратади ва халқаро тузилмани ислоҳ этишга чақиради.

 

Турк тилида ёзилган асар инглиз, араб, олмон, француз, рус, испан каби кўплаб тилларга таржима қилинган ва дунё бўйлаб оммалашган. Китоб сотувидан тушган маблағ Туркия ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятларга қарши курашиш бошқармасига (AFAD) ўтказилиши маълум қилинган.

 

Маъулумот учун: "Дунё янада одил бўлиши мумкин" китоби 2021 йил сентябрь ойида чоп этилган. Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 12 ноябрь куни Истанбулда Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашувда "Дунё янада одил бўлиши мумкин" китобининг илк нашрини ҳамкасбига совға қилганди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Мутахассислар мактабларда ишлаш билан бирга педагогик ва лидерлик бўйича тренинглардан ўтади.

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Шунингдек, кундузги бакалавриатда ўқиётган педагоглар фарзандлари контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш учун ариза топшириши мумкин.

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

У тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.