Истанбулда Россия-Украина ўртасидаги музокараларининг биринчи куни якунланди
Украина томонидан берилган таклифлар Россия ҳукумати томонидан кўриб чиқилади ва жавоби раҳбариятга етказилади — Владимир Мединский.

Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларининг биринчи куни якунланди, деб хабар бермоқда Ҳабертüрк телеканали.
Россия делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Владимир Мединский айтишича, юзма-юз мулоқот конструктив ўтган.
"Украина томони билан музокаралар ниҳоясига етди. Музокаралар конструктив ўтди. Россия делегацияси Истанбулда Украина томонидан аниқ шакллантирилган позиция ва таклифларни олди, улар ўрганилиб, мамлакат раҳбариятига етказилади",- дейди сиёсатчи.
Мединский таъкидлаганидек, Россия Украинага вазиятни юмшатиш учун қадам ташламоқда. Унга кўра, шартнома тезда ишласа ва муроса топилса, тинчлик ўрнатиш имконияти янада яқинлашади. Маълумот учун: томонлар ўртасидаги Долмабахче саройида бўлиб ўтган учрашув уч соатдан ортиқ давом этди.







