"Мотамсаро она"нинг олови ўчади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бунинг сабабини очиқлади.

Ҳокимликнинг хабар беришича, Юнусобод тумани Навоий кўчаси — Мустақиллик майдонида жойлашган "Мотамсаро она" мажмуасидаги Мангу олов қурилмасига маълум муддат газ таъминоти етказилиши тўхтатилади.
Бунга сабаб қурилмада таъмирлаш ишлари олиб борилаётганидир.
Маълумот учун: мазкур мажмуа 1999 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов бошчилигида барпо этил бўлиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимизга аталган.
Мажмуадаги "абадий олов" эса урушда ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасининг мангулигини англатиб туради.







