Бухорода товус патини юлиб олган қизнинг онаси жазоланди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқда Бухоро шаҳридаги “Ситораи Моҳи Хоса” тарихий мажмуасида вояга етмаган қиз товуснинг патини юлиб олгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 26 март куни ғиждувонлик икк нафар вояга етмаган шахс қариндошлари билан “Ситораи Моҳи Хоса” тарихий музейига саёҳатга келган. Уларнинг икки нафари музей ҳовлисидаги товуснинг патини юлиб олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қизнинг онасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан баённома расмийлаштирилган.








