Фарғонада “iPhone 13” телефонларининг ноқонуний савдоси аниқланди
Жами 603 млн сўмлик телефонлар божхонада расмийлаштирилмаган.

.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва ДХХ ходимлари хамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида уяли алоқа воситаларининг ноқонуний савдоси аниқланди. “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, унда йўловчи сифатида кетаётган фуқаронинг қўл юклари текширилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтмаган, умумий қиймати 603 млн сўмлик 43 дона “iPhone 13 Pro” ва “iPhone 13 Pro Max” телефонлари борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








