Ўзбекистон

Туркия Президенти Хоразмдаги Ичан қалъага ташриф буюрди

Ташриф давомида бир қанча мадраса, масжид ва мақбаралар зиёрат қилинган.

Туркия Президенти Хоразмдаги Ичан қалъага ташриф буюрди

 

Бугун, 30 март куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип Эрдоған Хивадаги Ичан қалъага ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, икки етакчининг ҳам тарихга қизиқиши, ҳурмати баланд. Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифи чоғида Истанбулдаги Топкапи саройини бориб кўрган эди. Режеп Таййип Эрдоған илгари юртимизга келганида Бухорони зиёрат қилган.

 

Бу қалъа Марказий Осиёда сақланиб қолган бирдан-бир бутун бошли шаҳар-ёдгорликдир. Унинг “очиқ осмон остидаги музей” дея эътироф этилиши шундан. Бу ерда 120 дан зиёд меъморий обидалар бор.

 

Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда ЮНЕСКО Маданий мерос рўйхатига киритилган. 1997 йилда шаҳарнинг 2500 йиллик юбилейи нишонланган.

 

Бу узун тарих давомида Хива кўплаб туркий давлатларнинг маркази бўлган. У 2020 йилда Турксой халқаро ташкилоти томонидан Турк дунёсининг маданий пойтахти, деб эълон қилинган.

 

Шу жиҳатдан, Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг бу қадимий шаҳарга ташрифи катта маънога эга. 

 

Меҳмонлар Ичан қалъадаги Ота дарвоза, Кўк минора, Кўҳна арк саройи ва мадрасалар, ҳунармандлик расталарини кўздан кечирди. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Жума масжиди зиёрат қилинди. 

 

Давлат раҳбарлари ҳунармандлар, сайёҳлар билан самимий суҳбатлашган. Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси барчага кўтаринки кайфият бахш этган. Хиванинг давлатчилик ва илм-фан ривожида тутган ўрни, қадимий обидалари ва санъати туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Туркия Президенти Хоразмдаги Ичан қалъага ташриф буюрди | Zamon.uz