Абрамовичнинг Россия-Украина музокараларидаги роли қандай?
Укриана президенти маслаҳатчиси бу ҳақда маълумот берди.

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк миллиардер Роман Абрамовичнинг Киев-Москва музокараларидаги ролини очиқлади. Бу ҳақда сиёсатчи “Украина 24” каналига интервьюсида айтган.
Подоляк Абрамовичнинг вазифасини энг муҳим сифатида баҳолади.
“Агар бизнинг ўртамизда шундай воситачи бўлмаганда, алоқаларни йўлга қўйиш жуда қийин бўларди.
Абрамович гуруҳлар ўртасида логистика масаласида ёрдам беряпти. Ўртамизда уруш кетяпти, биз бир-биримизга совуқ муносабатдамиз. Музокара жараёни тезроқ ва самарали ўтиши учун Абрамович ҳаракат қилмоқда. У бу вазифани яхши ўтамоқда: музокаралар доимий бўлмоқда”, – деган Подоляк.
Аввалроқ Кремль Абрамовичнинг музокараларда иштирок этганини маълум қилганди.







