Самарқанд аэропортининг янги терминали 1 апрелдан барча авиарейсларни қабул қилади
Янги терминал 18 март куни очилганди.

«Uzbekistan Airways» Самарқанд халқаро аэропорти орқали учиб келаётган ва учиб кетаётган йўловчилар учун муҳим хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, шу йилнинг 1 апрелдан бошлаб Самарқанд аэропортига ва аэропортдан ошириладиган барча авиақатновлар янги терминал орқали амалга оширилади.
Маълумот ўрнида: жорий йилнинг 18 март куни аэропорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Янги терминал қуриш лойиҳаси «Air Marakanda» МЧЖ ХК ва «Uzbekistan Airports» АЖ давлат ҳамкори ўртасида Ўзбекистон авиация тарихида биринчи давлат-хусусий шериклик шартномаси доирасида амалга оширилди.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатновлари кечиктирилиши тўғрисида хабар берилганди.







