Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилмоқчи эмас
Анқара Москва билан мулоқотга катта аҳамият беради.

Туркия президенти Эрдўғон Анқара Москва билан мулоқотга катта аҳамият беришини ва унга қарши санкцияларга қўшилиш ниятида эмаслигини айтди.
“Биз аввалроқ Россияга қарши санкцияларда иштирок этмаслигимизни бир неча бор таъкидлаган эдик ва бунинг сабабларини тушунтирдик. Россиянинг ҳарбий ҳаракатларига муносабатимизни билдирар эканмиз, биз ҳам мулоқотимизни давом эттиришга катта аҳамият берамиз. Бу мулоқот Россия учун ҳам муҳим ва зарур”, деган давлар раҳбари.
Аввалроқ Туркия ўз иқтисодиётига зарар етказмаслик учун Россия Федерациясига қарши санкцияларга қўшилиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди.








