Владимир Путин рус гази бўйича янги қарорни имзолади
Қарордаги шарт бажарилмаса, айрим мамлакатлар билан шартномалар тўхтатилади.

Владимир Путин Россия гази учун дўст бўлмаган давлатлар томонидан рублда тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Спутник Ўзбекистон” нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, дўст бўлмаган давлатлар Россия банкларида ҳисоб-рақамларини очишлари керак, янги тартиб 1 апрелдан кучга киради.
Агар бу давлатлар 1 апрелдан бошлаб рублда тўловларни амалга оширмаса, газ шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаслик ҳисобланади, бу ҳолатда амалдаги шартномалар тўхтатилади.
Аввалроқ Владимир Путин Франция Президенти Макронга газ масаласида шарт қўйгани хабар қилинганди.








