Ўзбекистон

ДХХ таълим соҳасида 4 та жиноятни фош қилди

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га оид коррупцион ҳолат аниқланган.

ДХХ таълим соҳасида 4 та жиноятни фош қилди


Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир қанча ноқонуний ҳолатлар аниқланган. Жумладан, Амударё тумани ХТБ ва қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи 2 нафар МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, ҳудуддаги мактаблардан бирининг ўқув биноларини таъмирлаш учун ажратилган жами 1 млрд 235 млн сўм пул маблағларининг 177,6 млн сўмини сохта маълумотлар орқали ўзлаштириб олгани аниқланди.

 

Амударёдаги яна бир мактабда ўқитувчи ўзининг ҳамкасби ишончига кириб, танишлари орқали уни малака тоифаси олиш бўйича аттестациядан ўтказиб бериш эвазига 600 доллари олган вақтида ушланган. 

 

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Косон туманидаги мактаблардан бирининг директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган. 

 


ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 22 ёшли шахс 2 нафар фуқарони пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 24 млн сўм олган вақтида ушланган. 

 

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида муқаддам фирибгарлик билан судланган шахс фуқарони ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадон сотиб олиши учун субсидия олишида ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган. 

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ДХХ таълим соҳасида 4 та жиноятни фош қилди | Zamon.uz