Жаҳон

"ТУРКСОЙ"га янги бош котиб сайланди

Халқаро Турк маданияти ташкилоти(ТУРКСОЙ)нинг 2022 йилги пойтахти – Туркиянинг Бурса шаҳрида мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлар маданият вазирлари Доимий Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди.

"ТУРКСОЙ"га янги бош котиб сайланди

 

Йиғилишда ўтган давр мобайнида ташкилот фаолиятига баҳо берилди.

 

Тадбирнинг очилиш маросимида ТУРКСОЙ Бош котиби Дусен Касеинов ташкилот томонидан Турк дунёси маданияти ва санъатини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган муҳим ишларга тўхталиб ўтди. Ташкилот расми сайти хабарига кўра, йиғилишда ташкилотнинг 2022-2025 йиллар учун янги бош котиби сайланди. Бу лавозимга Қирғизистон вакили Султанбай Раев муносиб кўрилди. Қирғизистон Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган Султанбай Раев давлат бошқарувида катта тажрибага эга бўлиб, 2013-2014 йилларда Қирғизистон маданият, ахборрот ва туризм вазири лавозимида ишлаган. 2020 йилдан ташкилот Бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Тадбирда Кавказ дурдонаси бўлмиш Шуша тарихи, маданияти, айни дамда амалга оширилаётган қайта тиклаш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича маълумот берилди ва шаҳар тақдимоти ўтказилди.

 

Бир овоздан Озарбайжоннинг Шуша шаҳри 2023 йил турк дунёси маданият пойтахти дея эълон қилинди.

 

Мажлис якуний ҳужжати имзоланди. Туркия маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой, ташкилот собиқ бош котиби Дюсен Касеинов, янги бош котиб Султанбай Раев ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар маданият вазирлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Шимолий Кипр турк Республикаси бош вазирининг ўринбосари, туризм, маданият, ёшлар ва атроф муҳитни мухофаза қилиш вазири Фикри Атаоглу ҳам иштирок этди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"ТУРКСОЙ"га янги бош котиб сайланди | Zamon.uz