Урганчлик она фарзандлари учун 44 млн алимент тўлади
Шу билан ижро ҳужжати муддатидан олдин тамомланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 06.08.2019 йилги суд ҳужжатига асосан, қарздор Б.М.дан ундирувчи Н.Б.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, қарздор она олдиндан фарзанди вояга етгунга қадар бўлган 44.327.563 сўм алимент пулларини ундирувчи Н.Б.га тўлиқ тўлаб берди.
Шундан сўнг алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Урганч тумани бўлими томонидан Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.








