2 ойдан бери қидирувда бўлган шахс ЙПХ ходими томонидан ушланди
Қўлга олинган шахс ИИБга топширилган.

30 март куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими 2 ой аввал қидирувга берилган шахсни қўлга олди.
Маълум қилинишича, 1970 йилда туғилган фуқаро шу йилнинг 2 февраль куни Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланиб, қидирувга берилган.
Ушбу шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Нурафшон шаҳар ИИБга топширилган.








