Бугун республикада 30 даражагача иссиқ ҳарорат кузатилади
Ўзгидромет 3 апрель кунги об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Ўзгидромет 2 апрель соат 20.00 дан 3 апрель 20.00 гача кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво вақти-вақти билан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–9 даража, кундузи 23–25 даража илиқ бўлади
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 25–30 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 23–28 илиқ даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 19–24 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 11–16 даража илиқ бўлади.








