Жаҳон

Финляндия тезкор равишда НАТОга кириши мумкин — Столтенберг

Аввалроқ Финляндия бош вазири мамлакатнинг альянсга қўшилиш масаласини ҳал этиш вақти келганини айтганди.

Финляндия тезкор равишда НАТОга кириши мумкин — Столтенберг

 

НАТО бош котибининг сўзларига кўра,  Финляндия альянс аъзоси бўлишни истаса, уни тезда қабул қилишади. Бу ҳақда Йенс Столтенберг CNN телеканалига берган интервьюсида айтган. 

 

“Қарор Финляндияда қолган. Уларнинг ўз келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқи бор. Буни Россия кутмаяпти. Чунки улар финлар НАТО аъзоси бўлган тақдирда оғир оқибатлардан огоҳлантирган”, — деган Столтенберг.

 

Шу билан бирга, у агар Швеция ва Финляндия альянс аъзоси бўлишни истаса, бу масаланинг тезда ижобий ҳал бўлиши имконияти топилади. 

 

Ўтган хафтада Финляндия президенти Саули Ниинисте Столтенберг билан Шимолий Атлантика блокига янги давлатлар қўшилиши масаласини муҳокама қилишини маълум қилган. Шунингдек, у Хельсинки хавфсизлигини кучайтириш зарурлигини айтган.

 

Бундан ташқари, мамлакат бош вазири Санна Марин Россия финлар кутган қўшни эмаслигини ва ёзгача НАТОга кириш кирмасликни ҳал этиш лозимлигини таъкидлаган.

 

Швеция ва Финляндия нейтрал давлатлар бўлиб, бутун совуқ уруш давомида НАТОга аъзо бўлмаган. 

 

Аввалроқ Германиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофааси кучайтирилиши тўғрисида хабар берилганди.

 

custom img

Эрдоған Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга ҳужумини қоралади

Исроил кучлари Ғазага йўл олган камида икки кемага қарата ўқ узган. Флотилиянинг 44 та кемасини тўхтатган.

custom img

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

Дунё бўйлаб Эбола билан касалланишнинг 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолати қайд этилган.

custom img

Қирғизистон тарихий адолат тикланишига умид қилмоқда — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти давлат раҳбарларини мамлакат номзодини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қўллаб-қувватлашга чақирди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни қайта бошлаш учун бешта шарт илгари сурди

Ушбу таклифлар бажарилган тақдирда ҳам, минтақадаги кескинлик тўлиқ бартараф этилиши кафолатланмаган.

custom img

АҚШдаги масжидда қуролл ҳужум уюштирилди: уч киши ҳалок бўлди

Гумонланувчилар отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

custom img

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

custom img

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари бошланган. У 17 ёшда экани айтилмоқда.

custom img

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"