Наманганда аҳоли маблағлари билан янги масжид қурилди
Масжид 1,5 минг нафар одамга мўлжалланган.

Тўрақўрғон туманида "Камолхон Эшон Бува" жоме масжиди Наманган вилоят адлия бошқармасидан давлат рўйхатидан ўтказилиб, гувоҳнома топширилди.
Маълум қилинишича, масжид замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қуриб битказилган бўлиб, унда ташриф буюрувчилар учун барча қулайликлар мавжуд. Масжид 1500 минг нафар одамга мўлжалланган бўлиб, ҳудуд аҳолиси ва маҳаллий ҳомийлар маблағлари эвазига қуриб битказилган.
Маълумот ўрнида, 2022 йил 1 апрел ҳолатида, вилоятда жами 194 та диний ташкилотлар мавжуд бўлиб, шундан 190 таси масжидлар, 3 таси черковлар ва 1 таси Мусулмонлар идорасининг вилоят вакиллиги ҳисобланади.








