Германия ҳам кўплаб рус дипломатларини ўз ҳудудидан чиқариб юбориши мумкин
Улар Россия разведкаси билан ҳамкорликда айбланмоқда.

Германия ўз ҳудудидан 100 га яқин рус дипломатини чиқариб юбормоқчи. Бу ҳақда Bild газетаси хабар берди.
Газета манбаларига кўра, улар РФ махсус хизматларига ишлашда айбланмоқда. Канцлер Олаф Шольц ҳозирча бу масалани чуқур ўрганишга топшириқ берган.
Бундан олдин Bild Германия ҳудудида Россия разведкасининг 2 мингга яқин ходими ишлаши ҳақида ёзганди.
Аввалроқ Польша ва Австралиядан ҳам рус дипломатлари чиқариб юборилган эди.







