Ўзбекистон

Сирдарёда Олий Суд қабулидан кейин 16 нафар шахс жазодан озод қилинди

Шунингдек, вилоятда ўтказилаётган оммавий қабулларда юзлаб мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Сирдарёда Олий Суд қабулидан кейин 16 нафар шахс жазодан озод қилинди

 


Президент Администрасияси ҳамда Халқ қабулхоналаси вакиллари бошчилигида Сирдарё вилоятида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ташкил қилинган икки кунлик очиқ-жонли мулоқотларда жами 488 та масала кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг 212 таси жойида ҳал қилинди, 125 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 151 та мурожаат бўйича эса аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

 

Хусусан, Судялар олий кенгаши ва Олий суд масъуллари вилоят, туман-шаҳарлар судлари билан бирга 124 та масалани кўриб чиқди. Мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Сайхунобод, Гулистон, Сардоба, Мирзаобод, Ховос туманлари ва Янгиер шаҳар судларида 17 нафар шахснинг ишлари кўриб чиқилди, 16 нафари ички ишлар органларининг пробасия бўлинмалари тақдимномалари асосида жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод этилди. Бир нафар маҳкумга нисбатан белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси эса енгилроғига алмаштирилди.

 

Мулоқотлар натижасида 26 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассасия тартибида ҳал қилиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатларига ҳал этиш учун ўтказилди.

 

Бош прокуратура масъуллари тадбиркорлик, тергов-суриштирув, суд қарорлари ижроси, ижтимоий ҳимоя, уй-жой ва моддий ёрдам ажратиш, қурилиш ва коммунал соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари юзасидан зарур чоралар кўриш каби масалаларга оид 165 та мурожаатни кўриб чиқиб, уларнинг 100 дан зиёдига ечим топди. 

 

Масалан, Рустам Тоғаевнинг ҳам мурожаати асосида томорқа хизматини ташкил этиш учун сўралган 150 миллион сўм кредит ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо ҳал қилиниб, банк тизимига янгидан ариза расмийлаштирилди. Боёвутлик Хадича Шодмонқуловага эса хусусий боғчасини жиҳозлаши учун кредит ажратилишида амалий ёрдам берилди. Мулоқотлар давомида 16 нафар мурожаатчига 289,3 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

 

Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари кўриб чиққан 71 та масаланинг ҳам 42 таси жойида ҳал қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисмини суриштирув ва тергов, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жазодан муддатидан аввал озод этиш, жазони ижро этиш, ички ишлар органлари ходимларини ишга қайта тиклаш, фуқаролик, паспорт-виза, мол-мулкни олиб қўйиш ва қайтармаслик каби йўналишлар ташкил этди. 

 

Мирзаободлик 44 ёшли Абдуҳаким Исмоилов Ички ишлар вазирлиги масъуллари олдига адолат сўраб келди. Мурожаатчининг айтишича, бир ой аввал танишларидан бири уни кўчада дўппослаб, тан жароҳати етказган. Бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, аммо жабрланувчи айбдорга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасидан норози бўлмоқда. Бу масала ҳам тўпланган ҳужжатлар асосида ўрганилгач, айбдорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.


Икки кунлик қабулларда вилоят ҳокимлиги, адлия, солиқ, божхона, Миллий гвардия бошқармалари масъуллари ҳам кўплаб мурожаатларни қабул қилиб, қатор масалаларга ечим топди. 


Суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича очиқ-жонли мулоқотлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.